Сурхондарё вилоятида прокурор ва ҳайдовчи ЙТҲ қурбони бўлди

© pixabayЖелезнодорожный переезд
Железнодорожный переезд - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори Б.Эргашев тепловоз иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси қурбони бўлди.

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори Б.Эргашев тепловоз иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси қурбони бўлди, вилоят прокурори ўринбосари Х.Куллиев тан жароҳати олди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

В Зарафшане столкнулись 2 автобуса - Sputnik Ўзбекистон
Зарафшонда иккита йўловчи автобус иштирокида ЙТҲ рўй берди

2020 йил 7 ноябрь соат 21:30ларда Сурхондарё вилояти прокуратураси ҳайдовчиси Ў.Каттаев хизмат автомашинасида Термиз туманидан Термиз шаҳри томонга ҳаракатланиб келаётган бўлган.

Автомобил Термиз тумани ҳудудидаги Термиз–Учқизил темир йўл бекатлари оралиғининг 57-километрининг 9-пикетида жойлашган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасидан ўтаётганда, эҳтиётсизлик оқибатида ҳаракатланиб келаётган резерв тепловоз билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Бахтсиз ҳодиса оқибатида Ў.Каттаев ва олд ўриндиқдаги вилоят прокуратураси бўлим катта прокурори Б.Эргашев ҳодиса жойида вафот этган. Шунингдек, орқа ўриндиқда бўлган вилоят прокурори ўринбосари Х.Куллиев тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан 8 ноябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0