Россияда мутлақ ҳимояланган қўмондонлик пункти ишга тушмоқда - Путин

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин
Президент РФ В. Путин  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия қўшинларининг, жумладан стратегик ядровий кучлари учун қурилаётган янги қўмондонлик-бошқарув пункти ўта мустаҳкам иншоот бўлади.

ТОШКЕНТ, 11 ноя - Sputnik. Россияда деярли "мутлақ ҳимояланган" янги қўмондонлик-бошқарув пункти қуриб битказилмоқда, деди Владимир Путин бугун Россия Мудофаа вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда.

"Биз сиз билан яхши тушунамизки, жанговар шароитда бошқарув тизимини сақлаб қолиш жуда муҳим аҳамиятга эга. Уларни ҳатто ядровий зарба берилганда ҳам сақлаб қолиш керак. Шунинг учун бошқарув тизимларининг хавфсизлигини ошириш устида жиддий ишлашимиз керак. 

Менга айтишларича, янги деярли мутлақ ҳимояга эга бўлган бошқарув пункти қурилиши сўнгги босқичга етган. Барча, жумладан стратегик ядровий кучларни бошқариш имконига эга бўлган ушбу иншоотнинг мустаҳкамлиги жуда юқори бўлади", - деди Россия президенти. 

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда бир неча экспертлар дунёда ядровий уруш хавфи ортиб бораётганини айтиб ўтишмоқда. Бироз олдин Германия ҳарбий кучлари "ядровий уруш шароитида" ҳарбий машғулотлар ўтказган эди.

Ундан ташқари яқинда Чехия ҳарбийлари ҳам "Учинчи жаҳон урушини" башорат қилишган эди. 

 

 

 

Янгиликлар лентаси
0