Йирик авария: Навоийда 11та машина тўқнашуви юз берди

© ГУВД г. ТашкентаАвтомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП
Автомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ман" русумли юк автомашинасида ортилган юки билан кескин тормозланиб, “Ласетти”ни уриб ўтган ва сирпанишда давом этиб тиркамаси билан йўл четида тўхтаб турган: "УАЗ", "Ман", учта "Нексия", "Кобальт", "Матиз", "Mercedes-Benz" машиналарини бирин-кетин урган

ТОШКЕНТ, 10 ноя - Sputnik. Навоий вилояти Конимех туманида 11та автомобиль иштирокида авария юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

ДТП на трассе Самарканд - Карши - Sputnik Ўзбекистон
"Самарқанд - Қарши" йўлидаги йирик авария тафсилотлари маълум бўлди

Ҳодиса 8 ноябрь куни кеч соат 18:30 ларда Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлининг 110-километрида содир бўлган.

24 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги "HOWO SINOTRUK" русумли юк автомашинасида, ёмғирли ҳавода, сирпанчиқ йўлда ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан йўлдан ўнг томонга чиқиб кетиб ағдарилган.

Ҳодисани кўрган бошқа ҳайдовчилар йўл четига транспорт воситасида тўхтаган.

Ушбу йўналишда ҳаракатланиб келган А.С. бошқарувидаги "Ласетти" секинлаган вақтида, ортидан келаётган С.Ж. ўз бошқарувидаги "Ман" русумли юк автомашинасида ортилган юки билан кескин тормозланиб, "Ласетти"ни уриб ўтган ва сирпанишда давом этиб тиркамаси билан йўл четида тўхтаб турган: "УАЗ", "Ман", учта "Нексия", "Кобальт", "Матиз", "Mercedes-Benz" русумли транспорт воситаларини бирин-кетин уриб ўтган. 

Специалист экспертно-криминалистического центра исследует марихуану - Sputnik Ўзбекистон
Ҳайдовчи ЙТҲ содир этди ва ГАИ кўз ўнгида гугурт қутидаги марихуанани ютишга уринди

Тўқнашув натижасида вафот этганлар йўқ.

Зарафшон шаҳар 3-сонли ТСҚ томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, ушбу ЙТҲ сабаб 10 ёшдан 60 ёшгача бўлган 11 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан мурожаат қилган.

Жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шу куни яшаш уйларига жавоб берилган. Конимех тумани Тиббиёт бирлашмаси томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, 8 ноябрь куни йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ тан жароҳати олган фуқаролардан мурожаат келиб тушмаган. 

Мазкур тўқнашув юзасидан Конимех тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0