Пашинян Тоғли Қорабоғда уруш тугаганини эълон қилди

© Sputnik / Дмитрий Астахов / Медиабанкка ўтишПремьер-министр Армении Никол Пашинян
Премьер-министр Армении Никол Пашинян - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ульяновскдан Тоғли Қорабоғ ҳудудига ўнинчи Ил-76 самолёти учди. Унинг бортида Россия тинчликпарвар кучлари, автомобил техникаси, бронетранспортерлар ва бошқа воситалар бор. 

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Арманистон бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғда барча ҳарбий ҳаракатлар бугун тун соат 01:00да  тугатилишини расман маълум қилди. 

"Мен ўзим ва ҳаммамиз учун ўта мураккаб бўлган қарор қабул қилдим. Мен Россия ва Озарбайжон президентлари билан биргаликда қорабоғ урушини тун соат 01.00 да тугатиш ҳақидаги шартномани имзоладим. Эълон қилинган баёнот матни мен ва бизнинг халқимиз учун жуда оғриқли", - деди Пашинян.

Пашинян айтишига кўра, ушбу қарор бугунги кунда юзага келган ҳарбий вазиятни чуқур таҳлил қилиш, вазият билан яхши таниш бўлган кишилар маслаҳати ҳамда бугунги кунда ушбу йўл мавжуд вазиятдан чиқишнинг энг яхши услуби эканини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинган. Янада батафсил маълумот шу кунларда кенг оммага эълон қилинади. 

"Бу ғалаба эмас, лекин мағлубият ҳам бўлмайди. Биз ҳеч қачон ўзимизни енгилган деб тан олмаймиз. Бизнинг миллий бирлашув ва қайта туғилиш асримиз ана шундан бошланиши керак", - деб қўшимча қилди Арманистон бош вазири.

Sputnik Армения томонидан эълон қилинган ҳужжатга кўра, Тоғли Қорабоғ ҳудудида  барча жанговар ҳаракатлар 10 ноябрь Москва вақти билан тун соат 00:00 дан бошлаб тўхтатилиши керак.

Самолет военно-транспортной авиации России - Sputnik Ўзбекистон
Россия тинчликпарвар кучлари Қорабоғга жўнаб кетди - видео

Арманистон 15 ноябрга қадар Озарбайжонга Кельбаджар туманини, ушбу йилнинг 1 декабрига қадар  - Лачин туманини қайтариб бериши керак. Шу билан бир вақтда кенглиги 5 км бўлган Лачин коридори Арманистон ихтиёрида қолади. Ушбу коридор орқали Тоғли Қорабоғ билан алоқа боғланиб турилади. Бу коридор Шуша шаҳри орқали ўтмайди. 

Россия Тоғли Қорабоғ ҳудудига 1960 нафар тинчликпарвар аскарлар, 90 та бронетранспортер, 380та автомобил ва бошқа махсус техника жўнатади. Россиялик ҳарбийлар Тоғли Қорабоғда 5 йил муддатга қолади, кеийнчалик ушбу муддат узайтирилиши мумкин. Ушбу шартнома Боку ва Ереван талабига биноан бекор қилиниши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, ТОғли Қорабоғда жанговар ҳаракатлар 27 сентябр куни бошланган эди. Жангларни бошлашда Арманистон ва Озарбайжон ҳарбийлари бир-бирини айблашди. Ўтган давр мобайнида сон ва куч жиҳатидан бир неча баробар кучли бўлган Озарбайжон армияси 20дан ортиқ қишлоқлар ва Шуша шаҳарчасини эгаллаб олгани ҳақида баёнот берган эди. Иккала томон ҳам қурбонлар сонини эълон қилаётгани йўқ, лекин экспертлар хулосасига кўра, улар бир неча мингдан ошган. 

Янгиликлар лентаси
0