ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 10 ноябрдан бошлаб янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 12,02 сўмга кўтарилиб, 10 378,88 сўм ташкил қилди.
Евро ҳам 238,70 сўмга ошди ва 12 321,81 сўмни ташкил қилди.
Шунингдек, Россия рубли 3,72 сўмга кўтарилди ва 134,09 cўмни ташкил қилди.