Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши ва ҳарорат 0 даражагача пасайиши кутилмоқда

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишДождь
Дождь - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳафта ўртасида ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларда эса қор ёғиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ҳудуди 10-11 ноябрь кунлари совуқ ҳаво массалари таъсирида бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилмоқда.

Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даражагача пасаяди, кундузи эса 13-18 даражагача исийди.

12 ноябрь куни об-ҳаво шароити яна ўзгаради. Волга бўйидан совуқ антициклон яна республикага кириб келади. Ўзбекистон ҳудудининг баъзи жойларида ёмғир, тоғли ҳудудларда қор ёғади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади.

Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши кутилмоқда. Ёмғир давомида кундузи ҳарорат 8-13 даражагача пасаяди, бу ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 4-5 даражага пастдир.

13 ноябрь куни ёмғир фақат Фарғона водийси ҳудудларида кузатилади, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража, кундузи 8-13 даража илиқ атрофида бўлади, бу ҳам ўртача кўп йиллик кўрсаткичлар меъёридан паст.

Янгиликлар лентаси
0