Қашқадарёда пандемия вақтида вафот этган тиббиёт ходимларининг исмлари ошкор қилинди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишКаталка
Каталка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қашқадарё вилоятида коронавирус пандемияси вақтида 27 нафар тиббиёт ходимлари вафот этган. Уларнинг касб байрамлари куни ҳокимлик оила аъзоларига бир марталик пул берди.

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Тиббиёт ходимлари кунида коронавирус пандемияси вақтида вафот этган шифокорлар ва ҳамшираларнинг исм-шарифини маълум қилди.

Врач в запотевших защитных очках во время работы в госпитале для лечения зараженных коронавирусной инфекцией COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев коронавирусга қарши курашган бир гуруҳ фуқароларни мукофотлади

Рўйхатда жами 27 нафар тиббиёт ходимларининг исмлари келтирилган. Пандемия пайтида вафот этганлар орасида 1995-1985 йилларда туғилганлар бўлган.

“Инсонлар саломатлиги йўлида жонларини фидо қилган шифокор ва ҳамшираларимизнинг оила аъзоларига ажратилаган бир марталик ёрдам пуллари бугунни ўзида етказилади”, - деди Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев.

Бир марталик ёрдам пуллари шифокорларга 10 млн сўмдан, ҳамшираларга 5 млн сўмдан берилади.

“Шифокорлик касбини ёшлигидан севиб, тиббиёт олийгоҳларида ўқиб, умрини шу касбга бағишлаган ва пандемия пайтида вафот этган юқоридаги воҳадошларимиз орасида 1995-1985 йилларда туғилган ҳамда ярим умрини шу соҳанинг сир-асрорларини ўрганишга бағишлаб, эндигина турмуш қурган ёки фаолиятини энди бошлаганлари ҳам бор эди. Афсус... Уларнинг жасорати ва фидойилиги қалбларимизда мангу яшайди”, - деди ҳоким.

Таъкидлаш жоизки, ушбу тиббиёт ходимлари айнан қайси касалликлардан вафот этганлигига ойдинлик киритилмаган.

Улар:

1. Нурматов Шерали Назарович - Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган. Қарши шаҳри.

2. Музаффаров Раул Камолович - Вилоят санитария-эпедимиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати эпедимиология бўлими мудири бўлиб ишлаган. Қарши шаҳри.

3. Кўчаров Хўжа Умарович - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали токсикология бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. Қарши шаҳри.

4. Якубов Кенгбой Ибрагимович - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали рентгенолог шифокори бўлиб ишлаган. Косон тумани.

5. Боймуродов Ханжар Бохорович - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали нейрохирургия бўлими шифокори бўлиб ишлаган. Қарши шаҳри.

6. Имомов  Бурон  Буриевич - Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази йирингли хирургия бўлими шифокори бўлиб ишлаган. Қарши тумани.

7. Вазиров Бекмурод Маъдиевич - Вилоят 1-сон асаб-рухий касалликлар диспансери 6-психиатрия бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. Қарши шаҳри.

8. Абирахматов Парда Хаитович - Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси, Қовчин ҚВП умумий амалиёт шифокори бўлиб ишлаган. Ғузор тумани.

9. Раҳимов Сайфулла Каримович - Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси ШТЁ хирургия бўлими шифокори бўлиб ишлаган. Ғузор тумани.

10. Кўчимова Сетора  Эралиевна - Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси ШТЁ терапия бўлими хамшираси бўлиб ишлаган. Ғузор тумани.

11. Элмуродова Элнора Нуриддин қизи - Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси ШТЁ хирургия бўлими хамшираси бўлиб ишлаган. Ғузор тумани.

12. Тошпўлатова Саодат Тожиевна - Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими хамшираси бўлиб ишлаган. Ғузор тумани.

13. Чаққонова Барно Мухиддиновна - Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси ШТЁ терапия бўлими орастабонуси бўлиб ишлаган. Ғузор тумани.

14. Исматова Махбуба Ўриновна - Қарши туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими мудири бўлиб ишлаган. 2020 йил вафот этган. Қарши тумани.

15. Омонова Навбахор Рахматуллаевна - Қарши туман тиббиёт бирлашмаси 57-қишлоқ оилавий поликлиникаси акушер-гинеколог шифокори бўлиб ишлаган. Қарши шаҳри.

16. Худойбердиева Дилбар Раҳмановна - Қарши кўп тармоқли марказий  поликлиникаси иммунолог врачи бўлиб ишлаган. Қарши тумани.

17. Жўраев Баходир Кенжаевич - Қарши туман тиббиёт бирлашмаси 52-қишлоқ оилавий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори бўлиб ишлаган. Қарши тумани.

18. Қўшоқов Ҳусан Пардаевич - Деҳқонобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган. Деҳқонобод тумани.

19. Саодатов Бобомурод Қаххарович - Деҳқонобод туман тиббиёт бирлашмаси 3-сон қишлоқ оилавий поликлиникаси патронаж хамшираси бўлиб ишлаган. Деҳқонобод тумани.

20. Утанов Қулмухаммад - Деҳқонобод кўп тармоқли марказий поликлиникаси тери-таносил касалликлари шифокори бўлиб ишлаган. Деҳқонобод тумани.

21. Ибрагимов Ашур Раҳматуллаевич - Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси 51-сон қишлоқ оилавий поликлиникаси патронаж хамшираси бўлиб ишлаган. Қамаши тумани.

22. Суюнов Бахтиёр Турдиевич - Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси ТТЁ бўлими врачи бўлиб ишлаган. Қамаши тумани.

23. Хидирова Хадича Назаровна - Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси гинекология бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган. Қамаши тумани.

24. Назаров Мамаёқуб Усмонович - Китоб туман тиббиёт бирлашмаси реаниматолог шифокори бўлиб ишлаган. Китоб тумани.

25. Ашуров Тулқин Абдуллаевич - Чироқчи туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи бўлиб ишлаган. Қарши шаҳри.

26. Исмоилова Шоира Негматовна - Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси акушер-гинеколог шифокори бўлиб ишлаган. Шаҳрисабз шаҳри.

27. Файзиев Шукрулло - Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмаси педиатор шифокори бўлиб ишлаган. Шаҳрисабз тумани.

Юқорида исмлари келтирилган ходимлар 2020 йилда вафот этгани кўрсатилган, аммо вафот санаси келтирилмаган.

Янгиликлар лентаси
0