Божхона пости бошлиғининг уйидан 310 минг доллардан зиёд маблағ топилди – бош прокурор

© Sputnik / Михаил Кутузов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры: доллары США
Денежные купюры: доллары США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йиғматилла Йўлдошев “Aрк Булоқ” божхона постининг собиқ раҳбарининг уйида тинтув ўтказилганда 311 минг доллар нақд пул топилгани, у жиноий фаолиятдан олинган даромадлардан фойдаланиб, “Tashkent City” да иккита уй сотиб олганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев сўнгги икки йил ичида республикада ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг 318 ходими жиноий жавобгарликка тортилганини маълум қилди.

Генеральный прокурор Узбекистана Нигматилла Юлдашев. - Sputnik Ўзбекистон
Йўлдошев: 2 йилда коррупциявий жиноятлар оқибатида етказилган зарар 2 трлн сўмдан ошди

Таъкидланишича, “Арк булоқ” божхона пости бошлиғи Ж. бошчилигидаги бир гуруҳ божхона ходимлари пора эвазига турли субъектлар томонидан импорт қилинган товарлар қийматини пасайтириб кўрсатиб, давлат манфаатларига қарийб 9 миллиард сўм зарар етказган.

Тергов жараёнида Ж.нинг уйида ўтказилган тинтувда пора сифатида олинган 311 минг доллар нақд пуллар топилган.

Бундан ташқари, жиноий йўл билан топилган пуллар эвазига Бўстонлиқ туманида 8 сотихли дала ҳовли қурганлиги, “Tashkent City” мажмуасидан 2 та хонадон ва 1 та нотурар жой ҳамда “Captiva” автомашинасини сотиб олганлиги аниқланган.

Бош прокурор ҳозирда Ж. ва унинг шериклари суд олдида жавоб бераётганини қўшимча қилди.

Янгиликлар лентаси
0