АҚШда 3 ноябрь куни президент сайловлари бўлиб ўтди. Президент лавозими учун кураш амалдаги президент, республикачи Дональд Трамп ҳамда демократ Жозеф Байден ўртасида кечди.
Американинг йирик медиалари прогнозларига кўра, Байден рақиби Трампни ортта қолдириб, сайловда ғолиб чиққан. Унинг ўзи ҳам ғалаба қозонганини маълум қилиб, ўзини Американинг янги сайланган президенти деб эълон қилди.
Трамп мағлубиятни тан олмаслигини маълум қилди. Унинг фикрига кўра, сайловлардаги овозларни ҳисоблаш ўз якунига етди деб ҳисоблаш мумкин эмас. У сайловчилар овозини ҳисоблаш юзасидан судга мурожаат қилиш ниятини тасдиқлаган. Зеро, унинг фикрига кўра, сайловлар вақтида демократлар томонидан кўплаб қонун бузилишига йўл қўйилган.
Жо Байден АҚШ президенти сайловларида номзодини бир неча бор илгари сури, президентлик сари узоқ йўлни босиб ўтди.