ТОШКЕНТ, 7 ноя – Sputnik. АҚШ президенти сайловида Демократик партия номзоди Жо Байден ўзининг ғалаба қозонаётганини маълум қилди, РИА Новости хабарига асосан.
"Биз ҳали ғалаба ҳақида эълон қилишга тайёр эмасмиз, лекин рақамлар биз ушбу пойгада ғалаба қозонаётганимизни билдирмоқда. Биз Аризонада ғалаба қозонмоқдамиз, Биз Невадада ғалаба қозонмоқдамиз. Биз 300дан ортиқ сайловчилар тўплашга тайёрмиз", - деди Байден.
Байден айтишига қрагандан президент сайловида унинг фойдасига 74 миллиондан ортиқ киши овоз берган. Бу Америка тарихида ҳар қандай президент тўплаган овозлардан кўпроқ.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда президент сайлови сешанба куни бўлиб ўтган эди. Сайловчилар овозлари барча штаталарда ҳали ҳисоблаб чиқилмаган бўлсада, ҳозирча сайловда Жо Байден етакчилик қилмоқда. Тўлиқ ғалабага эришиш учун унга яна 6 нафар сайловчининг овози керак.
Трамп эса бир неча штаталарда сайлов қонунчилиги бузилишига йўқ қўйилганини айтиб судга мурожаат қилган. Айни дамда АҚШ Олий суди Пенсильвания штатида ўз вақтида олинган бюллетенларни алоҳида сақлаш ҳақида қарор чиқарган.