ТОШКЕНТ, 6 ноя - Sputnik. Қашқадарёда 3ноябр куни ўрмон ёнғини юз берди деб хабар қилмоқда вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.
"Қашқадарёда ўрмон ёнғини юз берди. Салкам 600 та Зарафшон арчаси ёниб кетган. Ёнғин оқибатида ўрмон хўжалиги ҳудудидаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига талофат етган. Айни пайтда зарар миқдори аниқланмоқда",- деди Карима Ёдгорова.
Алоҳида қайд этишларича, ёнғин оқибатида аҳоли орасида жабрланганлар йўқ.
5 гектар майдонни қамраб олган ёнғин оқибатида ўрмон хўжалиги ҳудудидаги ноёб дарахтлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига талофат етган.