Ўзбекистонда коронавирус: 6 ноябрь асосий хабарлари

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишЭкспресс-тестирование на COVID-19 в аэропорту Внуково
Экспресс-тестирование на COVID-19 в аэропорту Внуково - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сутка давомида 163 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 223 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

СПУТНИК_LIVE: Мишустин принимает участие в заседании Совета глав правительств СНГ - Sputnik Ўзбекистон
МДҲ Ҳукумат раҳбарлари йиғилишида қандай масалалар муҳокама қилинди

Бир сутка давомида 163 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 223 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 70 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 144 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 65 477 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 167 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда жами 579 киши пандемия қурбони бўлди.

Ҳукумат раҳбарлари йиғилиши

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши жума куни видеоконференция шаклида бўлиб ўтди.

Врач в больнице - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда коронавирус: 5 ноябрь асосий хабарлари

Вазирлар Маҳкамаси раҳбарлари МДҲ доирасидаги иқтисодий ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратиб, COVID-19 оқибатларини бартараф этиш ва аъзо давлатлар иқтисодиётининг ўсиш суръатларини тиклашга эътибор қаратилди.

Электрон база

Аҳолининг саломатлик ҳолати баҳоланиб, электрон базаси яратилади. Бунинг учун тиббиёт ходимлари планшет, мобил диагностика воситалари билан таъминланади.

5 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладор, туғиш ёшидаги ва 35 ёшдан ошган аёллар, 40 ёшдан ошган шасхлар доимий назоратга олиниб, скрининг текширувлари ўтказилади.

Касалликка мойил бўлганлар индивидуал патронажга олинади.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 48,7 миллиондан ошди, 1,2 миллион ортиқ киши вафот этди, 32,2 миллиондан ортиқ киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (9,6 млн), Ҳиндистонда (8,4 млн), Бразилияда (5,6 млн).

Янгиликлар лентаси
0