Хусусий бандлик агентликлари фаолиятига қатор ўзгаришлар киритилди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишЦентр занятости
Центр занятости - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хусусий бандлик агентликлари томонидан кўплаб қоидабузарликлар қайд этилаётгани сабабли уларнинг фаолиятига жиддий ўзгаришлар киритилди.

ТОШКЕНТ, 6 ноя - Sputnik. Ўзбекистонда 14 ноябрдан бошлаб хусусий бандлик агентликлари фаолиятига жиддий ўзгаришлар киритилади. Бу ҳақида Тошкентдаги Мономарказда бўлиб ўтган тадбирда маълум бўлди.

Янги тартибга кўра, хусусий бандлик агентликлари фаолиятиди қуйидагилар ўзгаради:

  • Агентликлар иш қидираётган шахсларгадан ҳақ ундирмайди;
  • Хизмат ҳақини иш берувчи тўлаб беради;
  • Агентлик хизмат ҳақи - БҲМнинг бир бараваридан ошмайди;
  • Агентликлар Жамғармага тўлайдиган захира маблағи миқдори 8500 БҲМ бўлди
  • Агентлик ва фуқаро орасидаги шартнома labormigration.uz ахборот тизимида рўйхатга олинади

Меҳнат миграцияси муаммоларига бағишланган тадбирда маълум бўлишча, бугунги кунда Ўзбекистонда хусусий бандлик агентликлари фаолиятида кўплаб қонунбузарликлар аниқланган. Хусусан, 9338 нафар фуқароларда 79 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ноқонуний йиғиб олгани қайд этилган. 11та бандлик агентлигининг 51 нафар ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. 

Янгиликлар лентаси
0