ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Президент қарорига мувофиқ, 2021 йилдан ҳар икки йилда бир марта кураш бўйича:
● олий таълим муассасалари талабалари ўртасида халқаро мусобақа;
● хорижий давлатларда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнирлар ўтказилади.
2020 йилдан ҳар йили бир марта давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида “Ўзбек полвони” республика мусобақаси ўтказилади.
- 2021–2025 йилларда кураш маҳорат мактаблари босқичма-босқич ташкил этилади.
- 2021/2022 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, мактаб-интернатлари ва спорт мактабларида кураш бўйича ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари 2 бараварга оширилади.
Кураш миллий спорт турини 2025 йилгача янги босқичга олиб чиқиш концепцияси тасдиқланди.
Концепцияда, жумладан, 2028 йилда курашнинг Халқаро олимпия ўйинлари дастурига киришига эришиш кўзда тутилган.