Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилди

© Новости УзбекистанаСотрудник налоговой инспекции Узбекистана
Сотрудник налоговой инспекции Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ОТМ молиявий назорат ва аудит ҳамда солиқ, молия ва тижорат ҳуқуқи, шунингдек, иқтисодиётда ахборот технологиялари соҳаларида кадрлар тайёрлайди.

ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиеёвнинг қарорига мувофиқ Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилди.

Институтда солиққа тортиш ва молиявий назорат соҳалари учун бакалавриат ва магистратура йўналишлари бўйича кадрларни кредит-модуль тизими асосида тайёрланади, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишлари такомиллаштирилади.

Здание Юридического института в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
ТДЮУнинг хориждаги илк факультети Тожикистонда очилди

Фискал институт:

- солиқлар ва солиққа тортиш соҳаси учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таянч ОТМ;

- молиявий назорат ва аудит ҳамда солиқ, молия ва тижорат ҳуқуқи, шунингдек иқтисодиётда ахборот технологиялари соҳаларида  кадрлар тайёрлаш ва юқори даражада фундаментал ҳамда илмий-амалий тадқиқотлар олиб борилишини таъминлайдиган ОТМ ҳисобланади.

Институтда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Янгиликлар лентаси
0