Қирғизистон ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келади

Oбуна бўлиш
Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади.

ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. 2020 йилнинг 5-6 ноябрь кунлари кунлари Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, ташриф дастурида Ҳукумат, ташқи ишлар, инвестициялар ва ташқи савдо вазирликларида ҳамда бошқа идораларда учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган. 

Бўлажак музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0