ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. “Tashkent City” ҳудудидаги қурилаётган биноларнинг бирида қурилиш жиҳозлари сақланаётган 15 кв.метр майдонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, 4 ноябрь куни соат 15:37 да Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчасида қурилиш ишлари олиб борилаётган “Tashkent City”нинг 7-лотида 6 қаватли янги қурилаётган бинонинг 3-қаватида ишчи-хизматчиларнинг вақтинча фойдаланаётган омборхонасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
© Пресс-служба МЧС УзбекистанаНа территории Tashkent City произошел пожар
На территории Tashkent City произошел пожар
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ФВБ ёнғин ўчириш экипажи соат 15:42да воқеа жойига етиб бориб, соат 15:52да тўлиқ бартараф этилган.
© Пресс-служба МЧС УзбекистанаНа территории Tashkent City произошел пожар
На территории Tashkent City произошел пожар
Ёнғин оқибатида 15 кв. метр. майдонда усталарнинг қурилиш жиҳозлари зарар кўрган. Ёнғиндан жароҳат олган ҳамда вафот этган фуқаролар йўқ.