Самарқандда корхона ишчиси директорнинг “Traiblazer”ини ўғирлашга уринди

Oбуна бўлиш
Жанжал вақтида “Жомбой дон маҳсулотлари” АЖ юк ҳайдовчиси қора рангли “Traiblazer” машинасини олиб қочишга уринди. Ҳозир у ҳибсга олинган.

ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Самарқандда Traiblazer” русумли хизмат автомобилини ўғирлашга уринган фуқаро устидан жиноий иш очилди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, “Жомбой дон маҳсулотлари” АЖ директори Қ.Ш. ИИБга корхона ҳайдовчиси А.Б. қора рангли “Traiblazer” машинасини олиб қочишга урингани тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган.

В Самарканде сотрудник автомойки угнал машину клиента - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда “автомойка” ходими мижознинг машинасини олиб қочди

А.Б. ишчилар тортишуви вақтида “Traiblazer”нинг эшиги очиқлиги ва калити ўзида турганлигидан фойдаланиб, автомашинани олиб қочмоқчи бўлган.

Аммо қўриқчилар чиқиш дарвозаларини беркитиб қўйилганлиги сабабли автомобилни олиб қоча олмай, бошқарувни йўқотган. Кейиин корхонанинг таъмирлаш ишлари олиб борилаётган қисмига тўқнашиб, автомашинага шикаст етказади ва воқеа жойидан қочиб кетади. 

Таъкидланишича, АЖ директори Қ.Ш. жанжални ажратишда иштирок этиб, енгил тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолат бўйича А.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Янгиликлар лентаси
0