Ўзбекистон ва Қозоғистон саноат соҳасида 22 та лойиҳани амалга оширади

Oбуна бўлиш
Қозоғистон ҳукумати делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари Роман Скляр билан учрашуви бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон саноат кооперацияси соҳасида 22 та аниқ лойиҳаларни амалга оширади. Бу икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар режасида кўзда тутилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Тегишли ҳужжат Қозоғистон ҳукумати делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланди. Уни Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари Роман Скляр имзолади.

© Министерство инвестиций и внешней торговли республики УзбекистанПодписание соглашения о сотрудничестве между Узбекистаном и Казахстаном
Ўзбекистон ва Қозоғистон саноат соҳасида 22 та лойиҳани амалга оширади - Sputnik Ўзбекистон
Подписание соглашения о сотрудничестве между Узбекистаном и Казахстаном

Учрашув чоғида икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини чуқурлаштириш бўйича ўзаро алоқаларнинг бориши атрофлича кўриб чиқилди - машинасозлик, агросаноат мажмуаси, чорвачилик, енгил, фармацевтика ва озиқ-овқат саноати соҳаларида ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича қўшма инвестициявий лойиҳалари сонини кўпайтириш бўйича кейинги қадамлар белгилаб олинди.

Имзоланган ҳужжатлар ижросинининг мунтазам мониторингини олиб борадиган ва уларнинг тўлиқ ижросини таъминлаш юзасидан аниқ таклифлар киритадиган қўшма ишчи гуруҳини тузиш тўғрисида келишувга эришилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон бош вазири ўринбосари Роман Скляр бошчилигидаги делегацияни қабул қилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0