Қашқадарёдаги GTL заводидаги оммавий тартибсизликлар юзасидан жиноий иш очилди

© Sputnik / Дильшода РахматоваСтроительство завода GTL
Строительство завода GTL - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ишчилар келтириб чиқарган тартибсизликлар корхонанинг умумий ҳисобда 480 миллион сўмлик мол-мулкига шикаст етказган.

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Қашқадарёдаги GTL заводида содир бўлган оммавий тартибсизликлар юзасидан жиноий иш очилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, заводда тартибсизлик уюштирганларга нисбатан вилоят Ўзбекистон ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми “в” банди (кўп миқдордаги мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) ва 277-моддаси 2-қисми “б”, “в”, “э” бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан; совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб; кўп миқдорда зарар етказиб, бировнинг мулкини нобуд қилиб ёки унга шикаст етказиб содир этилган безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ремонтные работы на станциях Филевской линии московского метрополитена - Sputnik Ўзбекистон
Қашқадарёда Uzbekistan GTL компаниясидаги вазият барқарорлашди

Хабарда ёзилишича, тартибсизликлар пайтида ишчилар эшик ва дераза ромларининг ойналарини тош ва темир жисмлар билан уриб синдирган. Уларни яроқсиз ҳолатга келтирган. Ходимларнинг хизмат хоналарига кириб 19 турдаги 14 миллион 320 минг сўмлик кузатув камералари, 9 дона ҳар хил турдаги 4 миллион 365 минг сўмлик ёзув столлари, 27 миллион 777 минг сўмлик кондиционерга, корхонанинг умумий ҳисобда 480 миллион сўмлик мол-мулкига шикаст етказган.

Корхонанинг видеокузатув камераларидаги видеолар кўздан кечирилиб, ишга алоқадор бўлган ишчилар жиноят иши доирасида гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 21 октябрь куни “Enter Engineering” компаниясининг вилоятнинг Ғузор туманидаги объектларидан биридаги ишчилар тартибсизлик уюштиргани хабар қилинган эди. Бунга ишчилар норозилигига нонушта ўз вақтида берилмагани ва иш тартиби сабаб бўлгани маълум қилинди. Кейинроқ Энергетика вазирлиги Uzbekistan GTL’даги вазият барқарорлашганини, барча муаммо ва масалалар жойида ижобий ҳал этилгани ҳақида баёнот берди.

Янгиликлар лентаси
0