Тожикистон ўзбекистонлик талабаларнинг мамлакатга киришига рухсат берди

© © Sputnik / Амир ИсаевКПП "Равот" на границе Таджикистана и Узбекистана в городе Канибадам, архивное фото
КПП Равот на границе Таджикистана и Узбекистана в городе Канибадам, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистонда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг мамлакатга киришига рухсат берилди. Мамлакатга кунига 50 нафаргача талаба Сариосиё божхона чегара пости орқали кириши мумкин.

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Тожикистонда таҳсил олаётган талабаларнинг мамлакатга киришига рухсат берилди. Бу ҳақда Сариосиё тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

“Бугун Тожикистон ҳукумати кунлик 50 нафаргача ҳужжатлари тақдим этилган талабаларнинг Сариосиё божхона чегара пости орқали киришига рухсат берилишини маълум қилди”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, ҳозирча бошқа чегара постларидан қанча талабалар киришига рухсат берилгани ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмас.

Ҳокимлик талабалар Тожикистонга кириш учун фуқаролик паспорти нусхаси, талабалик гувоҳномаси ҳамда сўнги 72 соатда коронавирус инфекцияси аниқланмаганлиги тўғрисида тест таҳлили натижасини божхона пости масъулларига кўрсатишлари талаб қилинишини эслатган.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш мақсадида чегараларни ёпган эди. Куни кеча Ўзбекистон ва Тожикистон расмийлари Душанбе ва Тошкент ўртасидаги авиақатновларни қайта тиклаш масаласини муҳокама қилган эди. Парвозлар қачон тикланиши ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Янгиликлар лентаси
0