Мирзиёев Хитойдаги энг йирик кўргазма очилиш маросимида нутқ сўзлайди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Хитой раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Импорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросими иштирокчиларига видеоалоқа орқали табрик сўзи йўллайди

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Импорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросими иштирокчиларига видеоалоқа орқали табрик сўзи йўллайди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Таклиф Хитой раиси Си Цзиньпиндан келиб тушган. Кўргазма 4 ноябрь куни Шанхай шаҳрида бўлиб ўтади.

Давлати раҳбари ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришнинг энг муҳим жиҳатлари ҳамда коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозли ҳолатларни биргаликда енгиб ўтиш чораларига тўхталади.

Тадбирда қатор хорижий мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳам табрик сўзи билан чиқиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0