Хитойда 77 ёшли қария турникдаги трюклари билан интернетни портлатди – видео

Oбуна бўлиш
Пяо Шанюань бошқалардан фарқланувчи бува. У 77 ёшда бўлса ҳам турникда машқ бажаришда кўплаб ёшларни доғда қолдиради.

У турникда кетма-кет ўн марталаб айланиши мумкин. Машқ қилишни пенсияга чиққандан кейин бошлаган. Шанюань собиқ ҳарбий хизматчи, Хитой қуролли кучларида хизмат қилган.

Ҳозир у соғлом турмуш тарзини ўзига шиор қилиб олиб, ўз муваффақиятлари билан ижтимоий тармоқларда бўлишади. Пенсионер машғулотларини суратга олиб, интернетга жойлайди. Унинг роликлари интернет фойдаланувчиларининг эътиборига тушган. 260 минг обуначи уни кузатиб боради.

У ёшларга ўрнак бўлиб, спорт билан шуғулланишнинг эрта-кечи йўқлинини яна бир бор исботлайди.

Янгиликлар лентаси
0