Чирчиқда ИИБ ходимини урган қоидабузар фуқарога қарши жиноят иши очилди

Oбуна бўлиш
Маст ва ниқобсиз бўлган фуқаро ҳуқуқ-тартибот ходимига қаршилик кўрсатган. Ўнг тирсаги билан ИИБ ходимининг юзига уриб, тан жароҳати етказган.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида карантин қоидаларига амал қилмасдан ҳуқуқ-тартибот ходимига қаршилик кўрсатган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Работа стационарных и мобильных комплексов фотовидеофиксации - Sputnik Ўзбекистон
Фарғонада камералар ниқобсиз юрган неча кишини жаримага тортди

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, 30 октябрь куни соат 23:00да Чирчиқ шаҳри, Алишер Навоий кўчасида Миллий гвардия ҳамда ИИБ ходимлари тунги хизмат вақтида маст ҳолатда, карантин қоидаларини бузиб тиббий ниқобсиз турган фуқаро Н.С.га дуч келган.

Ходимлар қонунбузар фуқарога карантин талабларини эслатиб танбеҳ беришганида Н.С. фаол қаршилик кўрсатган ҳолда ўнг тирсаги билан ИИБ ходими С.А.нинг юз қисмига бир марта уриб тан жароҳати етказган. Ўз хатти-ҳаракатлари билан хизмат вазифасини бажаришга тўсқинлик қилган.

Шаҳар прокуратураси фуқаро Н.С.га нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) жиноят иши қўзғатган.

Янгиликлар лентаси
0