ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден Россия фуқаролигини олишга қарор қилди, бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида ёзди. РИА Новости хабарига асосан.
"Кўп йиллар давомида ота-оналаримиздан алоҳида яшаганимиздан сўнг аёлим билан ўғлимиздан ҳам ажралишни истамадик. Мана шунинг учун, пандемия ва чегараларнинг ёпилиши фонида Россия-АҚШ икки давлат фуқаролигини олиш учун ариза топширмоқчимиз", - деб ёзган Сноуден.
Шу билан бирга, у фарзандини Америка қадриятлари, хусусан, ўз фикрини эркин билдириш руҳида тарбиялашини таъкидлади.
Сноуден шунингдек, АҚШга қайтиб, оиласи билан бирлашишни орзиқиб кутаётганини қўшимча қилди.
Бундан аввал унинг адвокати Анатолий Кучерен Сноуден ота бўлиши ва туғилган жойи бўйича бола Россия фуқаролигини олишини маълум қилганди.
2013 йил июн ойида Эдвард Сноуден Америка разведка хизматлари томонидан фуқароларни кузатиб бориш усулларини ҳақида ҳужжатларни The Guardian ва The Washington Post газеталарига топширди, шунингдек, дунё раҳбарларининг телефон сўзлашувларини эшитиш тафсилотларини маълум қилди.
Махфий маълумотлар ошкор қилингандан сўнг Сноуден Гонконгга келди, кейинчалик Москвага этиб келди ва у ерда бошпана олди.
2014 йил август ойида АҚШ фуқароси уч йиллик яшаш учун гувоҳнома олди. 2017 йил январ ойида яшаш гувоҳномаси 2020 йилгача узайтирилди. АҚШ ҳукумати собиқ агентни жосусликда айблашди.