Молдовада президент сайловлари бўлиб ўтмоқда

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишВыборы президента Молдавии
Выборы президента Молдавии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Молдовада 1 ноябрь куни президент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Президент курсиси учун 8 номзод курашмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Молдовада 1 ноябрь куни президент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Бутун мамлакат бўйлаб овоз бериш участкалари очилди, деб ёзмоқда Sputnik Молдова нашри.

Сайлов участкалари маҳаллий вақт соат 7 дан очилиб, соат 21 гача ишлайди. Агар номзодлардан бирортаси сайловларда иштирок этган овоз берувчиларнинг 50 фоиздан кўпроғининг овозини тўплай олмаса, 15 ноябрда иккинчи босқичи бўлиб ўтади.

Молдова президенти лавозими учун 8 номзод курашмоқда: Ренато Усатий (“Бизнинг партия”сидан), Андрей Нэстасе (Қадр-қиммат ва ҳақиқат” платформаси” партиясидан), Тудор Делиу (Молдова Либерал-демократик партиясидан), Игорь Додон (мустақил номзод), Виолетта Иванова (“Шор” сиёси      й партиясидан), Майя Санду (“Ҳаракат ва бирдамлик партияси”дан), Октавиан Цику (“Миллий бирдамлик партияси”дан) ва Дорин Киртоакэ (“UNIREA” сайлов блокидан).

Президент курсиси учун ҳақиқий кураш амалдаги мамлакат президенти Игорь Додон ва собиқ бош вазир Майя Санду ўртасида кечиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0