Ўзбекистонда "прописка"ни энди онлайн расмийлаштириш мумкин

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишПаспорт и бланк в руках избирателя во время выборов президента Узбекистана
Паспорт и бланк в руках избирателя во время выборов президента Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эндиликда фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш учун Ягона порталдаги "Фуқаролик" туркумига ўтсангиз, бас.

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий рўйхатдан ўтишни онлайн расмийлаштириш имконияти яратилди. Ушбу хизмат Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (паспорт идорасига) бормасдан прописка олиш имкониятини беради.

Оформление временной прописки - Sputnik Ўзбекистон
"Прописка" тўғрисидаги қонунга муҳим ўзгартишлар киритилди

Инсон ҳаётий сабабларга кўра янги яшаш жойига кўчиб ўтиши ва ҳар кўчганида у доимий рўйхатга олиш учун миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига боришига тўғри келади.

Эндиликда фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш учун Ягона порталдаги (my.gov.uz) "Фуқаролик" туркумига ўтсангиз, бас.

Мазкур хизмат орқали кўчмас мулк объектига эгалик ҳуқуқи бир шахсга тегишли бўлган объектларга доимий рўйҳатга туриш мумкин. Хизматдан қуйидаги тоифалардаги фуқаролар фойдаланишлари мумкин:

Отрывной календарь - Sputnik Ўзбекистон
Ошаётган нафақалар, "прописка"даги янги тартиб: 1 сентябрдан нималар ўзгаради?

1) Қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган уй-жойга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — хусусий мулк қилиб олинган уй-жойга.

2) Тошкент шаҳрида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар — улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда.

3) Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар — улар Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда.

Хизмат автоматлаштирилган ва 1 иш кунида тақдим этилади.

Хизматни тақдим этиш нархи – БҲМнинг 2%, Ягона портал орқали хизмат кўрсатилганда эса дастлабки нархдан 10% арзондир.

Янгиликлар лентаси
0