ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. МДҲ давлатлари Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бугун 30 октябр куни Самарқандда тўпланиб, Ҳамдўстлик чегералари яқинидаги ҳарбий-сиёсий вазиятни муҳокама қилишади, деб хабар қилмоқда РИА Новости Россия Мудофаа вазирлигига асосан.
“2020 йилнинг 30 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Самарқанд шаҳрида Россия Федерацияси Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи армия генерали Валерий Герасимов бошчилигида МДҲ давлатлари Қуролли кучлари штаб бошлиқларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади”, - дейилган хабарда.
Мажлисда Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон армиялари штаб бошлиқлари иштирок этади. Ундан ташқари йиғилишда МДҲ Ижроия қўмитаси делегациялари ҳамда МДҲ Мудофаа вазирлари Кенгаши Котибияти делегацияси иштирок этади.
Хабарда айтилишига кўра, “делегация раҳбарлари хавфсизлик ва мудофаа борасида ўзаро қизиқарли аҳамиятга эга бўлган масалаларини муҳокама қилишади, ҳамда МДҲ чегералари доирасида юзага келаётган ҳарбий-сиёсий вазиятни муҳокама қилишади”.