TikTok учун видеога Қуръонни йиртган ўзбекистонлик қўлга олинди

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишПреступник за решеткой
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ИИВ маълумотларга кўра, шу кунларда ижтимоий тармоқларда ислом динини таҳқирловчи, диний адоватни қўзғатувчи маълумотлар тарқатилмоқда

ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. Шу кунларда ижтимоий тармоқларда турли диний адоватни қўзғатиш ва диндорлар орасида муросасизликни келтириб чиқаришни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда, дея огоҳлантирмоқда Ўзбекистон ИИВ.

Сотрудник полиции в Ницце - Sputnik Ўзбекистон
Франция: Ницца черковида номаълум шахс одамларга пичоқ билан ҳужум қилди

Маълумотда айтилишича, 29 октябрь куни ижтимоий тармоқларда ўзини "атеист", деб таништириб, ислом динининг илоҳий манбаси ва энг муқаддас китоби - Қуръони каримга нисбатан ҳурматсизлик акс этган видеолавҳа тарқалган. Видео кескин баҳс-мунозара ва норозиликларга сабаб бўлган.

"Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилган суриштирувлар давомида, мазкур шахс Мингбулоқ туманидан бўлган Шерзод Турдиев эмаслиги аниқланди", - дейилади хабарда.

Ўтказилган текширув ҳаракатлари натижасида, ушбу видеотасвирни суратга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирган шахс аниқланиб, терговга қадар текширув ҳаракатларига жалб қилинган.

Президент РФ В. Путин встретился с президентом Турции Р. Т. Эрдоганом - Sputnik Ўзбекистон
Эрдоған Макронни “маърифатли ислом” ғояси учун қоралади

Текширув натижасига кўра, мазкур шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-моддаси 2-қисми (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.    

Жиноят иши бўйича тергов натижасига кўра, қўшимча маълумот бериб борилади.

ИИВ фуқароларни мамлакатда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик каби азалий анъаналарга кундалик ҳаётда амал қилишларини ҳамда муқаддас динни оёқ-ости қилиб, аҳоли орасида ихтилофлар келтириб чиқаришга бўлган уринишлар учун қонунда жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтган.

Янгиликлар лентаси
0