Ўзбекистонда биринчи марта монолит йўл ўтказгичи қурилмоқда

Oбуна бўлиш
Самарқанд шаҳридан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1083 километрида янги монолит йўл ўтказгичи қурилмоқда. Лойиҳага кўра, йўл ўтказгичнинг баландлиги 5,5, узунлиги 110, кенглиги эса 28,9 метрни ташкил этади.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Самарқанд шаҳридан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1083 километрида янги монолит йўл ўтказгичи қурилмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Янги йўл ўтказгич “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Кўприкқурилишлойиҳа” унитар корхонаси ҳамда Россиянинг етакчи мутахассислари билан ҳамкорликда тайёрланган лойиҳа асосида барпо қилинмоқда.

Лойиҳага кўра, йўл ўтказгичнинг баландлиги 5,5, узунлиги 110, кенглиги эса 28,9 метрни ташкил этади.

Ушбу йўл ўтказгич фойдаланишга топширилга,  бир соатда қарийб 600 га яқин, бир суткада эса 14 мингта автомобилни ўтказиш имконияти яратилади.

Таъкидланишича, мазкур иншоотни бунёд этишдан кўзланган мақсад Самарқанд шаҳрида транспорт инфратузилмасини янада яхшилаш ҳамда янги қурилаётган “Samarkand city” ҳудудига келадиган сайёҳлар ва фуқароларга қулайлик яратишдир. 

Янгиликлар лентаси
0