COVID евро ва Шенгенни йўқ қилади - Жириновский

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры
Денежные купюры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Европа давлатлари COVID-19 тарқалишидан қўрқиб, Европа Иттифоқидан воз кечиши мумкин - Владимир Жириновский.

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Европа давлатлари COVID-19 тарқалишидан қўрқиб, Европа Иттифоқидан воз кечиши мумкин. Бу фикрни Россия Либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский "Россия 24" телеканали эфирида айтди.

Флаги стран-участниц ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон
Хитой ЕОИИ билан савдони кенгайтиришга тайёр

"Шенген зонаси қулайди, чунки бир мамлакатдан бошқа давлатга касаллик олиб келиши Европа давлатлари аҳолисига фойда келтирмайди. Шунинг учун, эҳтимол, чегара режимлари қайта тикланади", - деди Жириновский.

Бундан ташқари, депутатнинг сўзларига кўра, Европадаги давлатлар яқин орада миллий валютага қайтиши мумкин.

"Эҳтимол, евро ҳам йўқолиб кетади. Таъсир бўлмаслиги учун ҳар бир мамлакатда одамлар ўз валюталарини ишлатсин", - деб қўшимча қилди парламент аъзоси.

Янгиликлар лентаси
0