“Яқинда кўришамиз, калтафаҳм”: Фергюсон яна Нурмагомедовни ҳақорат қилди

© Instagram / ufcДуэль взглядов: Хабиб Нурмагомедов (слева) и Тони Фергюсон (справа)
Дуэль взглядов: Хабиб Нурмагомедов (слева) и Тони Фергюсон (справа) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америкалик аралаш яккакураш бўйича жангчи Тони Фергюсон россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедовга нисбатан яна ҳақоратли сўзларни айтди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Америкалик аралаш яккакураш бўйича жангчи Тони Фергюсон россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедовга нисбатан яна ҳақоратли сўзларни айтди. Спорт РИА Новости хабарига асосан.

Шу йилларда спортчилар ўртасида жанг беш маротаба бекор қилинганди.

Ўтган шанба куни Нурмагомедов америкалик Жастин Гэтжи устидан ғалаба қозонди ва жангдан сўнг ММАдаги фаолиятини якунлашини эълон қилди.

“Яқинда кўришамиз, калтафаҳм”, - деб ёзди Фергюсон Instagram-stories’да.

Тони Фергюсон айни вақтда UFC енгил вазн дивизионида 3-ўриндда. Аввал у ушбу тоифада вақтинчалик чемпионлик камари соҳиби бўлган.

Шу йилнинг май ойида UFC-249 мусобақа доирасида Тони Фергюсон Жастин Гэтжига мағлуб бўлганди.

Янгиликлар лентаси
0