Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон ҳудудида COVID-19га аниқ ташҳис қўйиш учун мурожаат қилиш мумкин бўлган тиббий муассасалар рўйхатини эълон қилди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда ана шундай ташкилотлар сони 29та бўлиб, улардан 17таси Тошкент шаҳрида, 5таси Самарқандда, 3таси Фарғонада, 1тадан Наманган, Навоий, Нукус ва Қарши шаҳарларида жойлашган.Барча клиникалар рўйхати ва манзили билан инфографикамизла танишинг.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 24 июндан бошлаб пуллик асосда нодавлат тиббиёт муассасаларида таҳлил топширишга яна рухсат берилди. Нархни нодавлат тиббиёт ташкилоти мустақил белгилайди. Лаборатор таҳлил учун намуна (суртмалар) нодавлат тиббиёт ташкилотининг ўзида, шу билан биргаликда, сўровга кўра, мурожаат қилувчининг ташкилотида, фуқароларнинг яшаш манзилида ҳамда махсус автотранспортларда олиниши мумкин.