ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Эроннинг қуруқликдаги қўшинлари Арманистон ва Озарбайжон билан чегараолди ҳудудларда машғулот ўтказди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
“Мамлакатнинг шимолий-ғарбий чегараолди ҳудудларида қуруқликдаги қўшинларнинг машғулотлари ўтказилди”, - дейилади Эрон армияси матбуот хизмати хабарида. Хабарда машғулотлар мақсади кучларни намойиш этиш ва жанговар шайликни ошириш эканини таъкидланган.
Машғулотларда пиёдалар бўлинмалари, артиллериялар ҳамда учувчисиз учиш қурилмалар иштирок этган.
Ҳарбийлар қайси мамлакатлар билан чегаралар яқинида машғулотлар бўлиб ўтганига аниқлик киритишмаган, аммо Эрон шимол-ғарбда, жумладан, Туркия, Арманистон ва Озарбайжон билан чегарадош.
Шунингдек, Эрон армияси бу Қорабоғ можароси ҳудудида кескинлик ошиши ва тўқнашувлар билан боғлиқ ёки йўқлигига ойдинлик киритмаган.