ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. 24 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 923 (+112) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 15 нафари Андижон вилоятида, 4 нафари Бухоро вилоятида, 8 нафари Қашқадарё вилоятида, 28 нафари Наманган вилоятида, 14 нафари Сирдарё вилоятида, 6 нафари Хоразм вилоятида, 11 нафари Тошкент вилоятида, 17 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда 62 033 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.
Ҳозирда 2 346 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.