Банк сири: божхона қўмитаси қизғин муҳокамага сабаб бўлган лойиҳа бўйича изоҳ берди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишРабота коммерческих банков
Работа коммерческих банков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат божхона қўмитаси банк сирига оид маълумотларни олиш ваколати бўйича қонун лойиҳаси юзасидан муносабат билдирди.

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Давлат божхона қўмитаси ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамага сабаб бўлган “Банк сири тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси юзасидан изоҳ берди.

Письменные принадлежности - Sputnik Ўзбекистон
Бир қатор ҳудудий божхона бошқармаларига бошлиқлар тайинланди

Лойиҳада банк сирини ташкил этувчи маълумотларни олиш ваколати муайян шартларда божхона хизмати органларига ҳам тақдим этилиши таклиф қилинганди.

Таъкидланишича, “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги президент фармони билан тасдиқланган “Йўл харитаси”да божхона органларига банклардан банк мижози бўлган ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) иштирокчисига тегишли маълумотларни олиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

“Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги қонуни 7-моддасида божхона органлари банклардан, молия органларидан ҳамда бошқа ташкилотлардан, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслардан экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни сўраш ҳамда олиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Банк сири тўғрисида”ги қонуни 9-моддаси талабларига мувофиқ, банк сирини ташкил этувчи маълумотлар прокуратура, тергов ва суриштирув органларига мазкур банк мижозига (вакилига) нисбатан қўзғатилган жиноят иши мавжуд бўлган тақдирда етказилган зарар ундириб олинишини ёки унинг мол-мулки хатланишини таъминлаш мақсадида терговчи ёхуд суриштирувчининг асослантирилган қарорига биноан прокурор санкцияси билан тақдим этилиши кўрсатиб ўтилган.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, давлат божхона хизмати органлари терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган ҳисобланади.

Шу билан бирга, божхона органларига товарлар ва транспорт воситалари чиқариб юборилгандан кейин божхона назоратининг шакли сифатида божхона аудитини амалга ошириш вазифаси юклатилган.

Хорижий давлатларда, хусусан, Буюк Британия, Испания, Голландия, Жанубий Корея ва Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕИИ – Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия) божхона аудитини ўтказиш амалиёти банклардан, кредит-молиявий ва банк операцияларини амалга оширувчи бошқа ташкилотлардан маълумотларни олиш ҳуқуқи мавжудлигини кўрсатади.

Жумладан, ЕИИ Божхона кодексининг 335-моддасида божхона органлари мансабдор шахслари божхона текширувини амалга ошириш учун банклардан, кредит-молия ташкилотларидан банк сирини сақлаган ҳолда маълумотларни олиш ҳуқуқига эга экани белгиланган.

Встреча с представителями Правительства Российской Федерации во главе с заместителем Председателя Правительства А. Оверчуком - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Ўзбекистон солиқ, божхона ва кадастр тизимларини муҳокама қилишди

Шунингдек, Жаҳон банки экспертлари томонидан товарлар чиқариб юборилгандан кейинги божхона назоратини (божхона аудити) амалга оширилишини таъминлашда сайёр текширувлар сонини минималлаштириш мақсадида банклардан банк мижози бўлган ТИФ иштирокчилари ҳақида ўзаро маълумот алмашинувини йўлга қўйиш ва уларни таҳлил қилиш юзасидан тавсиялар берилган”, – дейилади ДБҚ баёнотида.

Қайд этилишича, “Банк сири тўғрисидаги қонунга қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишдан асосий мақсад – божхона органларида мавжуд маълумотлар асосида ТИФ иштирокчиларининг молиявий барқарорлиги, ҳалоллиги ва қонунга итоаткорлик даражасини баҳолаш тизимини такомиллаштириш орқали уларга нисбатан соддалаштирилган божхона назорати шаклларини кенг қўллаш, шунингдек, яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришдан иборат.

Янгиликлар лентаси
0