Контракт пулини 4га бўлиб тўлаш мумкин - вазирлик

CC0 / Usplash / Element5 Digital / Девушка с книгами
Девушка с книгами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу ўқув йилидан бошлаб тўлов контракт асосида ўқишга қабул қилинган талабалар ўқиш пулини 4 қисмга бўлиб тўлашлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Ўзбекистон олий таълим муассасаларида 2020-21 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт пулини ўқув йили давомида 4та тенг бўлакка бўлиб тўлаши мумкин. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилмоқда.

Контракт пулини тўлаш учун қуйидаги муддатлар белгиланган:

  • камида 25 % - 15 сентябргача, иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун 1 октябргача. Ёки ОТМ раҳбарияти томонидан узайтирилган муддатгача;
  • камида 50 % - 1 январгача, 75 фоизи - 1 апрелгача ва 100 фоизи - 1 июлгача ёки олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан узайтирилган муддатларгача;

Хорижий фуқаролар учун тўлов муддати олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан алоҳида белгиланиши  мумкин.

Шунингдек, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинган абитуриентлар  ўқув йилининг биринчи ярми учун тўловларни амалга ошириш муддати ва миқдорлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан ва қолган қисми олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан белгиланган муддатларгача амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0