ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. Россиялик UFC енгил вазн чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Американинг ESPN телеканали бошловчиси билан бўлган онлайн интервьда кескин жавоб билан бошловчини бошқа мавзуга ўтишга мажбур қилди.
Телебошловчининг Коннор Макгрегор билан янги жанг борасида биринчи маротаба берган саволига Ҳабиб ушбу жанг унга қизиқ эмаслигини маълум қилди.
"Гэтжи - кучли жангчи, у менга янги мотивация, яхши энергия беради. Коннор билан жанг эса - мен учун қизиқ эмас. Мен уни аллақачон енгганман. У билан яна жанг қилиш ? Нима учун керак?", - деди Ҳабиб.
Телебошловчи гўёки буни тушунмагандек, кўпчиллик ушбу жангни кўришни истайди, сиз эса бундан воз кечмоқдасиз, сабаб нимада, деган саволига Ҳабиб кескин жавоб қайтарди.
"Ҳозир мен бу "нарса" ҳақида ҳатто гапиришни ҳам истамайман" ("Right now, I don't even want to talk about this s---."), деб жавоб қайтарди яккакураш чемпиони.
Шундан сўнг телеканал бошловчиси бошқа мавзуларга ўтиб интервьюни давом эттирди.
Эслатиб ўтамиз, 24 октябр куни Ҳабиб Нурмагомедов ва америкалик боксчи Джастина Гэтжига қарши октагонга чиқади. Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтадиган жангда Ҳабиб енгил вазн бўйича чемпионлик камарини ҳимоя қилади.
"Right now, I don't even want to talk about this s---."@TeamKhabib is focused on fighting Justin Gaethje at #UFC254 and nobody else 😶 (via @FirstTake) pic.twitter.com/XGzJFUanl3
— ESPN MMA (@espnmma) October 20, 2020