Ўзбек тили байрами кунида Sputnik рус тилида туркий ўзакли сўзлар этимолиясини ўрганди.
Ҳар бир тил асрлар давомида ўсиб, ривожланиб, бойиб келган. Аксарият ҳолларда янги тушунчалар, янги сўзлар қўшни халқлар тилидан олинган. Рус тили ҳам бундан истисно эмас. 5-12 асрларда Россия ҳозирги Туркия ва Эрон ҳудудида яшаган халқлар билан фаол савдо ва маданий алоқаларга эга бўлган. Бунинг натижасида бир маданиятга мансуб сўзлар иккинчи маданиятга кириб келган ва ўзлаштирилган.
Бугунги кунда кунда жуда кўп ишлатиладиган штаны, карандаш, лошадь, таможня, деньги ва бошқа сўзлар турк тили орқали кириб келган. Тилшунос олимлар айтишига қараганда рус тилида ўртача 2500га яқин сўз туркий ўзакка эга.
Туркий ўзакка эга бўлган сўзлардан тузилган рус тили алифбоси билан инфографикамизда танишинг.