ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. “Ўзбеккино” МА Россиянинг “Спутник Восток Продакшн” кинокомпанияси билан “Солнце на вкус” фильмини суратга олиш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, агентликда “Солнце на вкус” (“Қуёш таъми”) кинолойиҳаси жамоаси билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида томонлар лойиҳани ҳамкорликда амалга ошириш ва “Ўзбеккино” томонидан фильмни суратга олишда кўрсатиладиган ёрдам бўйича келишиб олинди.
Фильм оила даврасида томоша қилиш учун мўлжалланган бўлиб, саргузашт-фантазия жанрида суратга олинади. Уни 2021 йилнинг учинчи чорагида тақдим этиш режалаштирилган.