ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Хабаровск ўлкасида ўқув машғулотлар вақтида Су-34 самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақида РИА Новости Шарқий ҳарбий округ матбуот хизматига асосан хабар қилмоқда.
"Учувчилар катапульта қилишган улгурган. Ҳозир улар база аэродромда, уларнинг соғлиғига ҳеч нарса таҳдид солаётгани йўқ", - дейилган расмий хабарда.
Маълум бўлишича ўқув парвози жанговар аслаҳаларсиз амалга оширилган, самолёт портлаш оқибатида ҳавода тўлиқ ёниб кетган. Самолёт қулаб тушган ерда ҳеч қандай вайронгарчилик содир бўлмаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт фожеасига олиб келган сабаб унинг техник носозлиги бўлган.
Маълумот учун Су-34 — россиянинг кўп мақсадли қирувчи-бомбардимончи самолёти бўлиб у товуш тезлигидан тез уча олади. Самолёт ҳаво ва ердаги нишонларга зарба бериши мумкин. Келажакда Су-24 самолётларини тўлиқ алмаштириш керак.