ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. Тиббиёт фанлари доктори, вирусолог Анатолий Альтштейн айтишига қараганда вакцинадан фойдаланиш айрим одамларга кутилган натижани бермаслиги мумкин.
Вирусолог фикрига кўра, биринчи навбатда бу инсон организмининг антитаначалар ишлаб чиқариш қобилиятига боғлиқ. Организмида иммунодефицит мавжуд бўлган кишиларда вакцина етарли миқдорда ишлаб чиқилмаслиги мумкин.
Мутахассис айтишига қараганда, иммунодефицит, аксарият ҳолларда, қуйидаги одамларда учрайди:
- кекса ёшли кишиларда
- қаттиқ асаблашаётган (стресс) кишиларда;
- яллиғланишга қарши дори ичаётган кишиларда;
- спиртли ичимликларни кўп истеъмол қиладиган кишиларда;
Эслатиб ўтамиз, Россияда коронавирусга қарши биринчи вакцина 11 август куни рўйхатга олинган эди. Гамалея номидаги НИЦЭМ томонидан одам аденовируси асосида яратилган вакцина бўлиб, у 2 босқичда киритилади. Ушбу вакцина ёши 65 ёшдан катта бўлган ҳамда аллергияси бўлган кишилар учун тавсия қилинмайди.
"Вектор" Мирусология маркази томонидан ишлаб чиқилган иккинчи вакцина эса 14 октябр куни рўйхатга олинди. Бу мутлақ сунъий услубда яратилган вакцина бўлиб, алерргияси бор ҳамда кекса ёшли кишилар учун ҳам мос келади.
Сеченов университети Статистика кафедраси бошлиғи Андрей Герасимов фикрига кўра, аҳоли орасида коронавирусга қарши мустаҳкам иммунитет пайдо бўлиши учун камида 64 % фуқаролар эмланиши керак.