Келгуси 2021 йилда Ўзбекистонда 9та расмий ва 2та қўшимча дам олиш кунлари бўлади.
Расмий дам олиш кунлари бу - Янги йил, Халқаро хотин-қизлар куни, Наврўз, Хотира куни, Рамазон ҳайит ва Қурбон ҳайит, Мустақиллик куни, Устоз ва мураббийлар куни ҳамда Конституция куни ҳисобланади. Қўшимча дам олиш кунлари эса 2,3 сентябр ҳисобланади.
Ўзбекистон Меҳнат кодексида белгиланишига кўра, расмий дам олиш кунлари учун иш берувчи томонидан тўлиқ иш ҳақи тўланади. Қўшимча дам олиш кунлари учун эса бюджет ташкилотлари меҳнат таътилини қисқартириш орқали қолган ташкилотлар эса ходимлар билан келишган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади.