ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Бир сутка давомида 224 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 831 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг: 89 нафари Тошкент шаҳрида, 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Соғайиш кўрсаткичи
Бугуннинг ўзида 193 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 60 910 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз.
Айни пайтда 2 387 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Ўлим ҳолатлари
Кун давомида коронавирусга чалинган 3 нафар бемор вафот этди.
Ўзбекистонда жами 534 киши пандемия қурбони бўлди.
Чегарада тўпланган мигрантлар
Россия ва Қозоғистоннинг Астрахань вилоятидаги чегарасида 250 нафарга яқин Ўзбекистон фуқаролари 130 та автомобилларда тўпланди.
Астрахань вилояти ҳукумати раиси Александр Шарикин Россия ва Қозоғистон чегарасида Красноярск туманидаги “Караозек” ўтказиш пункти ҳудудида мигрантларнинг тўпланиши муносабати билан федерал, вилоят, муниципиал орган ва ўзбек диаспораси вакиллари билан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда батафсил.
Дунё саломатлиги
Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 40,6 миллиондан ошди, 1,1 миллион ортиқ киши вафот этди, 30,4 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (8,5 млн), Ҳиндистонда (7,6 млн), Бразилияда (5,3 млн).