ТОШКЕНТ, 20 окт - Sputnik. Россия Муфтийлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, Рушан Аббясов Sputnik радиосига Россияда масжидлар томонидан оғир аҳволга тушиб қолган меҳнат мигрантларига кўрсатилаётган ёрдам ҳақида ҳикоя қилиб берди.
Бош муфтий ёрдамчисининг сўзларига кўра, пандемия шароитида мигрантларнинг аксарияти оғир аҳволга тушиб қолишган. Россия масжидлари эса ана шундай мигрантлар учун ўзига хос ёрдам марказларига айланган.
"Қавмларимиз орасида меҳнат мигратлари жуда кўп. Биз уларга нафақат руҳан балким бошқа маслаларда ҳам ёрдам, маслаҳат берамиз. Охирги 5-7 йил ичида Россия масжидлари ўзига хос ёрдам марказларига айланди. Алданган ёки иш қидириб юрган мигрантлар бизга кўплаб мурожаат қилишади. Афсуски, сўнгги вақтларда вафот этган яқинларини кўмишга ёрдам сўраб мурожаат қилаётганлар ҳам кўпайган. ОЛдин вафот этганларни ватанига қайтаришга ҳаракат қилишган бўлса, ҳозир чегаралар ёпилиши муносабати билан бу масла ҳам қийинлашиб қолган.Биз имкон қадар ёрдам бераяпмиз, лекин бунинг учун кўп кишини жалб қилишга тўғри келади", — деди Аббясов.
Муфтий ёрдамчиси айтишига қараганда, ҳудудларда ҳам мусулмон жамоалари маҳаллий ҳукумат вакиллари билан биргаликда мигрантлар муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беришмоқда. Ана шундай ёрдам натижаси кўплаб мигрантлар ишга жойлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги бир неча йил давомида Ўзбекистон ҳукумати томонидан, меҳнат мигрантларига ёрдам бериш мақсадида, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ташкил этилиб, Россиянинг йирик шаҳарларида унинг ваколатхоналари очилган эди. Меҳнат миграцияси агентлиги оғир шароитга тушиб қолган ватандошларни Ўзбекистонга қайтариш, жумладан вафот этган мигрантларнинг таналарини ватанига юбориш билан ҳам бевосита шуғулланиб келмоқда.