ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Футбол бўйича Италия А Сериясининг 4-турида “Женоа” ва “Верона” ўзаро тўқнашди.
Ушбу ўйинда генуяликлар сафида ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов дебют учрашувини ўтказди. У А Серия тарихида асосий таркибда майдонга тушган ўзбекистонлик илк футболчи бўлди.
Асосийда таркибда майдонга тушган Элдор 63-дақиқада захирага олинди. Учрашувда эса ҳисоб очилмади.
Ушбу дурангдан кейин “Женоа” А Серия турнир жадвалида 11-ўринга кўтарилган.
Клуб кейинги турда “Интер”га қарши баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов ёзги трансферлар ойнаси вақтида “Ростов”дан итальян клубига ўтган эди.