ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Ўзбекистонда ўн олти ёшдан автомобиль бошқаришга рухсат бериш таклиф қилинмоқда. Тегишли петиция “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталига жойлаштирилган.
Петиция муаллифи аксарият хорижий давлатларда автомобиль бошқаришга 16 ёшдан рухсат берилгани, бу эса мактабнинг юқори синф ўқувчиларини иш билан таъминлашга хизмат қилиши ҳақидаги фикрини илгари сурган.
“Ўзбекистонда ўн олти ёшдан автомобиль бошқаришга рухсат бериш керак. Аксарият хорижий давлатларда автомобиль бошқаришга ўн олти ёшдан рухсат берилган. Бу орқали мактабнинг катта синф ўқувчиларини иш билан таъминлаш мумкин бўлади. Агар ўқувчиларнинг бандлигини таъминласак, улар орасидаги жиноятчиликни камайтиришга ҳам эришамиз”, - дейилган петицияда.
Шуларни олган ҳолда Ўзбекистонда ўн олти ёшдан автомобиль бошқаришга рухсат бериш таклиф қилинган.