ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Бир сутка давомида 217 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 62 588 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 97 нафари Тошкент шаҳрида, 7 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Соғайиш кўрсаткичи
Бугуннинг ўзида 195 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 59 624 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз.
Айни пайтда 2 444 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Ўлим ҳолатлари
Кун давомида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди.
Ўзбекистонда жами 521 киши пандемия қурбони бўлди.
Қўшимча қатнов
Россиядан Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун 483/484-сонли поезднинг қўшимча қатновлари йўлга қўйилди.
Поездлар Волгоград вилоятидаги "Волжский" станциясидан 15, 18, 22, 25, 28 октябрь кунлари, шунингдек, 1 ва 2 ноябрь кунлари соат 21:57да йўлга чиқади.
Дунё саломатлиги
Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 39,2 миллиондан ошди, 1 миллион 102 мингдан ортиқ киши вафот этди, 29,4 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (8,2 млн), Ҳиндистонда (7,4 млн), Бразилияда (5,1 млн).