Марказий Осиё мамлакатлари ва Россиянинг ташқи ишлар вазирлари МО+1 форматида видеойиғилиш ўтказдилар.
Дипломатлар сиёсий ва савдо-иқтисодий соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилиб, коронавирус ҳамда Афғонистондаги вазият борасида ҳам тўхталдилар. Вазирлар, шунингдек, мамлакатларнинг ўзаро гуманитар ҳамкорлиги истиқболларини белгилаб олдилар.
Андрей Грозиннинг фикрича, музокаралар ва маслаҳатлашувларнинг жорий формати янгилик эмас - ва бунда Россия велосипед ихтиро қилгани ҳам йўқ.
"Бу ЕОИИ ёки КХШТда бўлгани сингари фақат иқтисод ёки хавфсизлик масалалари билан чегараланиб қолмай, балки барча муаммолар хусусида гаплашиб олишнинг энг фойдали ва оддий усулидир. Россия иштирокидаги МО+1 формати ҳали ўйлангани каби фаолият кўрсатмаётгани бу бошқа масала, яъни бу формат қандайдир доимий амал қилувчи инструментга айланмаган", - дея таъкидлади эксперт.
Шу билан бирга, Грозин Москванинг Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан тамомила бошқача ёндашувига эътибор қаратди. РФ минтақани ягона маданий майдоннинг бир қисми сифатида қабул қилиб, мамлакатлар билан ўзаро манфаатли узоқ йиллик алоқаларни ўрнатиб келмоқда.
"Бу ерда мавҳум назарий геосиёсат мавжуд эмас. Марказий Осиё Россия учун - биз билан чамбарчас боғлиқ бўлган, умумий тарихий ва маданий илдизларга эга ҳудуддир. АҚШ учун МОдаги сиёсат шахмат ўйини кабидир, аммо биз учун мутлақо шахмат доскасимас. Бизнинг келажагимиз ва бизнинг тинчлигимиз ушбу минтақадаги хавфсизликка боғлиқлигини тушунамиз", - дея тушунтиради эксперт.
Экспертнинг тўлиқ изоҳини Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида тингланг.