Президент билан бирга кетинг! Қирғизистонда парламент истеъфосини талаб қилишмоқда

© Sputnik / Табылды Кадырбеков / Медиабанкка ўтишСитуация в Киргизии
Ситуация в Киргизии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистоннинг янги бош вазири Садир Жапаров тарафдорлари мамлакат парламенти истеъфосини талаб қилишди, деб хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон агентлиги.

ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Шу кунга қадар Сооронбай Жээнбеков истеъфосини талаб қилиб келаётган намойишчилар, Жээнбековнинг истеъфога чиқиш ҳақидаги баёнотидан сўнг янги талабни илгари суришди. Унга кўра, эндиликда президент ортидан мамлакат парламенти ҳам истеъфо бериши лозим.

Новоизбранный премьер-министр Садыр Жапаров - Sputnik Ўзбекистон
Абдулла Арипов Қирғизистоннинг янги бош вазирига табрик йўллади

Sputnik Қирғизистон хабари асосида.

Пайшанба куни Бишкекдаги Иссиқ-Кўл меҳмонхонаси олдида оломон митинг ўтказди. Маҳаллий ОАВлар хабарига кўра, намойиш қатнашчилари мамлакат президенти Сооронбай Жээнбековнинг истеъфоси ҳақидаги баёнотини катта хурсандчилик билан қарши олишган.

Шундан сўнг, митинг иштирокчилари Қирғизистон парламентининг тарқатилиши талабини илгари сурдилар.

Қирғизистондаги парламент сайловларидан сўнг авж олган тартибсизликлар

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда 4 октябр куни бўлиб ўтган навбатдаги парламент сайловларидан сўнг вазият кескинлашган эди. Сайловларда ҳукумат томонидан бўлган партиялар ўз маъмурий ресурсларидан кенг фойдалангани ва бошқа партияларнинг парламентга киришига тўсқинлик қилгани маълум бўлган.

Бывший президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев  - Sputnik Ўзбекистон
Атамбаев Қирғизистон президентини истеъфога чиқишга чақирди

Шундан сўнг мухолифат партиялари норозилик намойишлари ўтказиш учун кўчаларга чиқишган. Душанба куни кечқурун улар парламент биносини ва президент маъмуриятини эгаллаб олишган. Шундан сўнг намойишчилар Давлат хавфсизлик қўмитасидан собиқ президент Атамбаев ва яна бир неча кишини озод қилишган. Қирғизистон МСҚ бўлиб ўтган сайловлар натижаларини бекор қилган. 

Ўнинчи октябр куни Қирғизистонда ҳукуматнинг янги таркиби тасдиқланди, мамлакатнинг янги бош вазири Садир Жапаров бўлди.

Сал кейин, шанба куни, Қирғизистон миллий хавфсизлиги давлат қўмитаси матбуот-хизмати мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев спецназ томонидан қўлга олингани ҳақида хабар қилди.

Ўн учинчи октябр куни Бишкекда фавқулодда ҳолат режими 19 октябрга қадар узайтирилди.

Ўн тўртинчи октябр куни Қирғизистон парламенти бош вазир Садир Жапаров бошчилигида вазирлар маҳкамаси тузилмаси ва дастурини тасдиқлади.

Бугун Қирғизистон президенти Жээнбеков истеъфога чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0